Сирдарё вилоятида таълим жараёнларини ташкил этиш бўйича Президентимиз белгилаб берган вазифалар амалий ижросига бағишланган семинарлар ўтказилмоқда.

Сирдарё вилоятида таълим жараёнларини ташкил этиш бўйича Президентимиз белгилаб берган вазифалар амалий ижросига бағишланган семинарлар ўтказилмоқда.

sirdaryo_xtb

2020 йил 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Халқ таълими тизимининг умумий ўрта таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида глобал хавф сифатида бутун дунёни қамраб олган, ҳусусан, мамлакатимиз ҳаётида ҳам барча соҳаларга ўз таъсирини ўтказаётган пандемия шароитида мактабларда узлуксиз таълимни ташкил этиш ва узвийликни таъминлаш, дарс жараёнларини оқилона йўлга қўйиш билан боғлиқ ғоят долзарб ва устувор вазифалар белгилаб берилди. Мазкур вазифалардан келиб чиқиб, пандемия шароитида ҳар бир мактаб биносини карантин қоидалари ва талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўқув жараёнларига тайёрлаш юзасидан, бунинг учун секторлар ҳудудларидан биттадан мактаб танлаб олиниб, ўқув семинарлар ўтказиш белгиланди. Шунга кўра Боёвут тумани бўйича 1,7,13,22,47-умумий ўрта таълим мактабларида семинарлар ўтказиш режалаштирилган. Бугунги семинар Боёвут туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилди. Унда Боёвут тумани халқ таълими бўлими мудири Э.Қўлдошев, Боёвут тумани тиббиёт бирлашмаси рахбари О.Бекмуродов, Боёвут тумани СЭОМ бош врачи Р.Хатамов ҳамда туман ҳокимияти вакиллари иштирокида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда санитария қоида ва меъёри талаблари асосида мактабда таълим жараёнларини самарали йўлга қўйиш, оқилона иш ташкил этиш, ҳусусан, ўқувчилар томонидан ижтимоий масофа сақлаган ҳолда ўқув биноларига кириш, синф хоналарни мунтазам дезинфиеция қилиш, синфхоналарни тез-тез шамоллатиш, ўқувчиларнинг тиббий ниқоб ҳамда ансисептик воситалардан мунтазам фойдаланишларини доимий назорат қилиш ва таълим жараёнига оид долзарб масалаларда батафсил сўз юритилиб, тегишли кўрсатмалар берилди. 

Мактабда “Саломатлик бурчаклари” ташкил этилди. Барча синф хоналарига қўл ювиш мосламаси ўрнатилди, тиббий ниқоб, антисептик воситалари ва дозатор, дизенфекция мосламалари билан таъминланди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.



Report Page