Сайҳунободлик 11-синф битирувчи ўқувчиларининг бандлиги таъминланмоқда.

Сайҳунободлик 11-синф битирувчи ўқувчиларининг бандлиги таъминланмоқда.

sirdaryo_xtb

Сайхунобод тумани ҳалқ таълими бўлимига қарашли 41 та умумий ўрта таълим мактабида жами 1145 нафар биритувчилар бўлиб, ҳозирги кунда 1139 нафар битирувчилар ОТМ ларига ҳужжат топширишган. Шундан 293 нафари ҳозирги кунга келиб бандлиги таъминланган. Шундан 30 нафари ҳусусий корхоналарга ишга жойлашишган. 1 нафари оилавий тадбиркорлик билан шуғиланмоқда, 262 нафари мавсумий ер олиб деҳқончилик билан шуғилланишмоқда.

Шундан секторлар кесимида айтадиган бўлсак, 1-секторда 100 нафар, 2-секторда 80 нафар, 3-секторда 60 нафар, 4-секторда 53 нафар ўқувчилар бандлиги таъминланган.

Ҳозирги кунга келиб, тумандаги умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг 5 нафари "MILI TEKS SIRDARYO" ишлаб чиқариш корхонасида турли хил вазифасиларда ишлаб келишмоқда.

Шуни такидлаб ўтиш лозимки, Сайхунобод тумани Ёшлик махалласида “Бек кластер” МЧЖ томонидан 2 гектар ер майдонида гидрополик иссиқ хонаси ташкил этилиб, 20 нафар ёшлар иш билан таьминланди. Ҳозирда 20 гектар ер майдонига иссиқ хона қурилмоқда. Ушбу иссиқхонада 400 нафар фуқаро ишлаш имкониятига эга бўлишади. Шундан 200 нафар мактаб битирувчиларни иш билан таьминланиши режалаштирилган.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.




Report Page