Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги мактабларда дезинфекция йўлаги ташкил этилмоқда.

Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги мактабларда дезинфекция йўлаги ташкил этилмоқда.

sirdaryo_xtb

Гулистон тумани, Дўстлик ҚФЙ, Халқобод маҳалласида жойлашган 4-умумий ўрта таълим мактаби-422 ўринга мўлжалланган.

2018 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида мукаммал таъмирланди.

Янги 2020-2021 ўқув йилига таълим муассасаси бугунги кунда тайёр ҳолатга кел-тирилган. Янги ўқув йилига тайёргарлик билан бир қаторда Республикамиздаги (COVID-19) Пандемия вақтида Карантин талабларига риоя этилиши ҳам алоҳида эътиборга олинди.

Жумладан, таълим муассасасига маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро ҳусусий тадбиркор Нурбоев Ёрқул томонидан 1.5 млн сўм миқдоридаги маблағ билан Дезинфекция йўлаги ташкил этилди ҳамда 350 минг сўм миқдоридаги маблағ ҳисобига Иссиқлик ўлчагич (Тепловизор) билан таъминланди.

Гулистон тумани халқ таълими бўлими мудири А.Исмоиловнинг хабар бериши- ча. Шу каби хомийлар томонидан тумандаги 31 та умумтаълим мактабларининг барчасига 20 августга қадар Дезинфекция йўлаги ташкил этиш ва иссиқлик ўлчагич (Тепловизор) билан таъминланиши режалаштирилган.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.





Report Page