Сирдарё вилояти Боёвут туманида ёш деҳқонлар учун семинар бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти Боёвут туманида ёш деҳқонлар учун семинар бўлиб ўтди.

sirdaryo_xtb

Боёвут тумани “Озодлик” маҳалласида жойлашган 14-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф битирувчиси Эгамов Фаррух Фармонқул ўғли 1-“Боёвут” консерва заводи тасарруфида бўлган, охирги 5 йил давомида қаровсиз қолган 15 гектар ер майдони ўзлаштириб, 4 нафар синфдошлари билан биргаликда полиз экинлари, маккажўхори экинлари эккан. Ундан ташқари ғалладан бўшаган 15 гектар ер майдонига мош экишни бошлади.

Ёш деҳқонлар

Ёшларда деҳқончилик бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида Эгамов Фарруҳнинг даласида 10, 11, 12, 13,14, 16, 17, 39 ва 42-мактабларнинг  ғалладан бўшаган ер майдонига кечки экин экиб, ўзини  бандлиги таъминлаш истагида бўлган 20 нафар ўқувчилар учун амалий семинар ташкил қилинди.

Семинарда маҳаллий деҳқонлар ўқувчи-ёшларнинг деҳқончилик сир-асрорлари, сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотлар етиштириш юзасидан “маҳорат сабоқ”лари ўтишди.

Ёшларнинг такрорий экин, унга сарфланадиган куч ва воситалар, ундан келадиган даромад борасидаги саволларига омилкор деҳқонлар жавоб беришди.

Семинарда туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Сулаймонқулов, туман халқ таълими бўлими мудири Э.Қўлдошев, ҳудуддаги мактаб директорлари иштирок этдилар.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page