ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!.
sirdaryo_xtbЎзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги "Замонавий мактаб"ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4537-сонли қарорига асосан ташкил этилган, Сирдарё вилояти Боёвут тумани халқ таълими тизимидаги янги 55-умумтаълим "Замонавий мактаб"ига 2020-2021 ўқув йили учун 2020 йил 13 августдан бошлаб, малакали ўқитувчиларни ишга танлов асосида қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни ўқишга қабул жараёни бошланди.

Боёвут туманидаги 7-умумтаълим мактабида ташкил этилган Масъул ходимларга ҳужжатларни тақдим этишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефон: 90-241-77-91
Ўқитувчи номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
-паспорт нусхаси;
-диплом нусхаси;
-объективка (маълумотнома)
(Эслатма: Ҳужжатларни 2020 йил 13 августдан 25 августга қадар қабул қилинади.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати