sirdaryo_xtb

sirdaryo_xtb

Сардоба туманидаги талофат кўрган оила фарзандларини ёзги дам олиш оромгоҳларига юбори олдидан жорий этилган карантин қоидалари…

2020 йил 1-майдаги Сардоба сув омборидаги техноген офат оқибатида Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги талофат кўрган оила фарзандларини ёзги дам олиш оромгоҳларига юбориш олдидан Сардоба туманидаги 12-умумтаълим мактабида 516 нафар,  Оқолтин туманидаги 1-умумтаълим мактабида 510 нафар ўқувчини ва Мирзаобод туманидаги 34-умумтаълим мактабида 41 нафар ўқувчиларни жорий этилган карантин қоидаларига асосан “COVID-19” вирусига тест ўтказилди. Пандемия даврида карантин қоидалари бўйича ўқувчиларга мутассадилар томонидан тушинтириш ишлари олиб борилди.  

Тиббий кўрикдан ўтган Сардоба тумани ўқувчилари жорий йилнинг 10-11 июндан бошлаб Жиззах вилояти Зомин туманидаги Дуоба ҚФЙ "Зомин" оромгоҳи 150 нафар, Қоронғусой қишлоғи "Зомин-Санрайз" оромгоҳи 152 нафар, "Зомин" оромгоҳи 213 нафар ўқувчилар юборилади.

Тиббий кўрикдан ўтган Оқолтин тумани ўқувчилари жорий йилнинг 10-11 июндан бошлаб Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани "Анор" оромгоҳи 62 нафар, Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғи "Қуёшли" оромгоҳи 340 нафар, Бўстонлиқ тумани "Анор" оромгоҳи 108 нафар ўқувчилар юборилади.


Тиббий кўрикдан ўтган Мирзаобод тумани ўқувчилари жорий йилнинг 10-11 июндан бошлаб Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Юсуфхона қишлоғи "Ниҳол" оромгоҳи 150 нафар, "Анор" оромгоҳи 41 нафар, Жиззах вилояти Зомин тумани Тоғтерак қишлоғи "Истиқлол" оромгоҳи 102 нафар, Тоғтерак қишлоғи "Истиқлол" оромгоҳи 100 нафар, Ш.Рашидов тумани Уобсой қишлоғи "Энержи" оромгоҳи 126 нафар ўқувчилар юборилади.


Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси

ахборот хизмати



















































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Report Page