"Kun.uz" нашрида "Ширин шаҳар ҳокими яшаётган уйни таъмирлаган усталар пулини ололмаяпти. Ҳамма ўзича "оппоқ"" сарлавҳали мақола юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

"Kun.uz" нашрида "Ширин шаҳар ҳокими яшаётган уйни таъмирлаган усталар пулини ололмаяпти. Ҳамма ўзича "оппоқ"" сарлавҳали мақола юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

@shirin_xabarlari

Жорий йилнинг 20 февраль куни "Kun.uz" веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида "Ширин шаҳар ҳокими яшаётган уйни таъмирлаган усталар пулини ололмаяпти. Ҳамма ўзича "оппоқ"" сарлавҳали мақола эълон қилинди. Мақолада Ширин шаҳар сектор раҳбарлари учун қуриб битказилаётган хизмат уйларида ишлаган ишчиларнинг ўз иш ҳақларини ололмаётганликлари келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрьдаги "Жойларда ижро ҳокимияти органлари давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун хизмат уй-жойлари қуриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2693-сонли қарорига асосан, Республика бўйлаб барча туман ва шаҳарларда давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун хизмат уй-жойлари қуриш белгиланган. Унга кўра, "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК "Буюртмачи" сифатида белгиланган ва барча тузиладиган шартномалар пудратчи ташкилот ҳамда "Буюртмачи" - "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК билан тузилади. Бу борада давлат ҳокимият органларининг бевосита ва билвосита аралашуви кўзда тутилмаган. Хусусан, ушбу ҳолат бўйича Ширин шаҳрида жойлашган хизмат уйларидаги қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларини олиб борган қурувчи ташкилот ишчиларининг иш ҳақларини ололмаётганликлари шаҳар ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбарларига боғлиқ бўлмаган ҳолат бўлиб, бу ҳақда фақат иш ҳақи бўйича шаҳар ИИБга ёзма мурожаат қилинган ва ИИБ томонидан мурожаатдаги вазият фуқаролик ҳолати бўлганлиги сабабли фуқаролик судига мурожаат қилиш тушунтирилган ва бу ҳақда жавоб хати берилган.
Мақолада келтирилган ҳолатларга бирма-бир тўхталиб ўтамиз:

  • Биринчидан, мақолада "қурилиш битганига 3 ойдан кўп вақт бўлган"лиги иддао қилинган, бу маълумот ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди, ваҳоланки, ушбу қурилиш объектида қурилиш монтаж ишлари якунланмаган ва қурилиш-монтаж ишларини олиб борган пудратчи корхонага нисбатан Ширин шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, мазкур жиноят иши судда мазмунан кўриб чиқилмоқда.
  • Иккинчидан, мақолада "Одамбой Қурбонбоев биз билан суҳбатда хоразмлик ишчилар Ширин шаҳридаги қурилишда ишлаганини тасдиқлаб, буюртмачи «Қишлоқ қурилиш инвест» етарлича пулларни бермагани" айтилган, бироқ "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ Сирдарё вилояти филиали томонидан пудратчи ташкилот ҳисоб рақамига шартномада кўрсатилган маблағ тўлиқ ўтказилган бўлиб, шартномага кўра, пудратчи ташкилот қурилиш объектида иш ҳажмини тўлиқ бажариб бўлганидан кейингига яъни шартнома тузишдаги 5 % лик пул маблағини объектни фойдаланишга топширилган кундан эътиборан, 12 ой кафолат ва эксплуатация муддатидан муваффақиятли ўтганидан сўнггина бурютмачи томонидан пудратчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши назарда тутилган. "Иншоат махсус монтаж" МЧЖ "Асадтилло Бизнес" МЧЖ билан оғзаки келишувни амалга оширган, ваҳоланки шартнома расмий тарзда тузилиши керак эди. "Иншоат махсус монтаж " МЧЖ оғзаки келишув бўйича ишлаган "Асадтилло Бизнес" МЧЖ ишчиларига иш ҳақларини "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ Сирдарё вилоят филиали ўтказиб берган 95 % миқдордаги пул маблағларидан бериш керак эди.
  • Учинчидан, мақолада "Ширин шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати фойдаланишга топширилган уйларда шаҳар ҳокими ва яна биттасида бошқа бир фуқаро ижарада яшаётганлиги айтилган" дея иддао қилинган, бу маълумот ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди, ҳозирда ушбу хизмат уйларида фақат шаҳар биринчи сектор раҳбари яшаётганлиги, бошқа хизмат уйлари эса яшашга яроқсизлигини сабабли ҳеч ким яшамаётганлиги маълум қиламиз.

Танганинг иккинчи томони бўлгани каби, масалага ҳам икки томонлама ёндошиш лозим, "Kun.uz" нинг эълон қилган мақоласидаги маълумотларнинг аксарияти тўлиқ ўрганилмаган ҳолда хулоса чиқарилган. Зеро, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатилганлик бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик мавжуд эканлиги эслатиб ўтамиз.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати "Kun.uz" нинг тегишли мухбирлар ва журналистларини жалб қилган ҳолда масаланинг моҳиятини жойига чиққан ҳолда тўлиқ ўрганишга чақиради.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page