@shopirlar
A BҚизлар ва ўғил болаларга бу борада алоҳида билим бериш режалаштирилган. «Ўқув дастурларини шу даражада нозиклик, билим билан қилишимиз керакки, ўғил бола, қиз болага керакли билимни беришимиз лозим», — дея қўшимча қилган комиссия раиси.
«Мактабгача таълимда ёшга мос қилиб, ўзини доирасида, юқори синфларда ва олий таълим муассасаларида қизлар ва ўғил болаларни оилага тайёрлаш, репродуктив саломатлик, туғиш, сақланиш, қариндош уруғлик никоҳлари ва бошқалар тўғрисида очиқдан-очиқ маълумотларни беришимиз керак», — деган Танзила Норбоева.