Тошкeнт давлат шарқшунослик университети хорижлик абитуриентлар учун қабул эълон қилади

Тошкeнт давлат шарқшунослик университети хорижлик абитуриентлар учун қабул эълон қилади


Тарихий жиҳатдан бизнинг университетимиз Марказий Осиёда шарқшунослик бўйича таълим маркази бўлган ва ўз анъаналари ва илмий мактаби билан машҳур бўлиб келган.

Университетда чет эллик талабаларни тайёрлаш бакалавриатда 11та таълим йўналиши ва магистратурада 14та мутахассислик бўйича олиб борилади. Таълим даргоҳида 14 та шарқ тиллари ўрганилмоқда, бу Ўзбекистондаги бошқа ҳеч бир университетда учрамайди.

Шарқшунос мутахассислар бешиги бўлган университетимиз шарқшунос бўлишни истаган барча учун очиқдир.

Тошкент давлат шарқшунослик университетига чет эллик абитуриентларнинг 2020 йил учун қабули тўғрисида қўшимча маълумотни университетнинг халқаро ҳамкорлик бўлимидан олиш мумкин (Телефон: +99871 2332985, xab@tashgiv.uz).

Шунингдек, чет эллик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари 2020 йил 3 июл куни Тошкент вақти билан соат 14:00 да Москва Халқаро таълим салонида бўлиб ўтадиган жонли эфирда иштирок этиш орқали олишлари мумкин (www.mmco-expo.ru веб-сайти орқали).

Реклама

Report Page