sessiya

sessiya


Жорий йилнинг 28 август куни Муҳтарам Юртбошимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари юзасидан барча даражадаги раҳбарлар олдига бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.

Бу борада, Нурота туманида ҳам сектор раҳбарлари ва барча масъул раҳбарлари томонидан умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига тайёрлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилди.

Бугунги кунда дунёда пандемия ҳолатининг юзага келиши бошқа соҳалар қатори халқ таълими соҳасига, умумтаълим мактабларининг фаолиятини йўлга қўйишга ҳам жуда катта таъсир кўрсатди.

Нурота туманида 56 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, улардаги 16633 нафар ўқувчиларга жами 1952 нафар ўқитувчиларнинг дарс бериши режалаштирилди.

Биринчидан, ота оналар билан дастлабки ўтказилган сўровномада 14204 нафар (яъни 88 фоиз) ота-оналар иштирок этиб, уларниг 92 фоизи яъни 13083 нафари ўқув жараёнини сентябрь ойидан анъанавий тарзда, 1121 нафари эса (8%) ўқишлар онлайин тарзида давом эттириш фикрини билдиришган.

Шунга асосан, Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси жорий йилнинг 9 сентябрь куни ўтказилиши белгилаб олинган бўлиб, сессия ишида тумандаги умумтаълим мактабларининг фаолиятини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилади.

Бунга кўра 56 та умумтаълим мактабларидан

 7 та умумтаълим мактабларини  10 сентябрдан бошлаб (4,6,7,8,12,17,39) очишни, 11 сентябрдан бошлаб 14 та умумтаълим мактабларини (13, 14, 15, 20, 21, 24, 25, 30, 33, 35, 36, 43, 51, 52) очишни, 14 сентябрдан бошлаб 34 та умумтаълим мактабларини (1, 2, 3, 5, 9, 10, 11, 16, 18, 19, 22, 23, 26, 27, 28, 29, 31, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 53, 54, 55, 56, 57, 58) очишни режалаштирилган.

32 мактаб 30 сентябр куни очилиши режалаштирилмоқда.

Бугунги кун ҳолатига 21 та мактаблар тўлиқ тайёр холга келтирилган, 34 та мактабларда тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

Бугунги кун ҳолатига тумандаги 56 та умумтаълим мактабларидан  21 тасига  (4, 6, 7, 8, 12, 17, 39, 13, 14, 15, 20, 21, 24, 25, 30, 33, 35, 36, 43, 51, 52) туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан далолатномалар тўлдирилиб санитария хулосаси берилди.

Жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига туман санитария эпидемиологик маркази томонидан 56 та мактабларнинг ходимлар сони   2860 нафар, шундан 2717 нафар (95%) ходимларидан коронавирусга текширилди.

Иккинчидан, Умумтаълим мактабларини ҳимоя ва гигиеник воситалар 8 сентябрь ҳолатига 90 та пирометрлар, 640 литр антисептик ва 13150 дона бир марталик тиббий ниқоблар, 100 дона махсус махсус кийим, 56 дона дизенвекция қилувчи мосламалар ва 18 хил турдаги биринчи тиббий дори-дармон ёрдам воситалари билан таъминланди.

Тумандаги умумтаълим мактабларига хомийлар томонидан 600 дан ортиқ қул ювиш мосламалари ўрнатилди.

Тумандаги умумтаълим мактаблари учун 57 дона аристон,

58 дона сув сақлаш учун бочка,529 дона ракавена, 529 дона смистител, 56 дона насос сотиб олиш режалаштирилган.

Тумандаги 8 та умумтаълим мактабларининг том қисми, хожатхона, иссиқлик тизими, қозонхоналари ва эшик деразаларини янги ўқув йилига тайёрлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан 240.0 млн. сўм маблағ ажратилмоқда. (Ушбу мактаблар 15,18,29,30,31,38,48,51).

2020 йилги Инвестиция дастури доирасида 4.7 млрд. сўм маблағлар эвазига 2 та (32,57) умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Жумладан, мавжуд 56 та умумтаълим мактабларининг 18таси (32.2 %) марказлашган ичимлик суви билан, 38 таси (67.8 %) скважина ва ер ости қудуқлари билан таъминланган.

Куз-қиш мавсуми учун жами 2 минг 878. тонна, 900 кг кўмир маҳсулотлари, шундан 748 тонна 500 кг кўмир ва 2 минг 130 тонна 400 кг брикет ёқилғилари ажратилиб, бугунги кунда мактабларга етказиш ишлари олиб борилмоқда. 9 сентябр холатига 455.4 тонна кўмир (60.8%) ва 85.3 тонна брикет (4.0%) махсулотлари мактабларга тарқатилган.

Report Page