Саратовда поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида беш ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Саратовда поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида беш ўзбекистонлик ҳалок бўлди

🌐OLTIARIQ_TV

.

Фото: «Риа Новости»

Россиянинг Саратов вилояти Озинский туманидаги темирйўл кесишмаида юз берган поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида беш ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.

17 ноябрь куни маҳаллий вақт билан 12:00 да (Тошкент вақти билан 13:00 да) Саратов вилояти Озинский туманидаги тартибга солинмаган темирйўл кесишмасида «Саратов — Уляновск» йўланиши бўйлаб қатновчи Mercedes русумли автобус юк поезди билан тўқнашиб кетган («Россия темир йўллари» компанияси маълумотларига кўра, айбдор — автобус, у поезд яқинлашаётгани ҳақида сигнал берилганига қарамай, кесишмадан ўтишга уринган).

Тўқнашув юз берган вақтда автобусда етти киши бўлган. Қозоғистоннинг Астрахандаги консули Қанат Шеккалиевнинг маълум қилишича, икки қозоғистонлик — ҳайдовчи ва унинг ёрдамчиси фақат тан жароҳати олган, автобусда йўловчи сифатида кетаётган беш ўзбекистонликнинг бари ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси ҳозирча номаълум. Саратовдаги воқеа юзасидан ҳозирча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам бирор ахборот берганича йўқ.