СОХТА "СЭС" ХОДИМИ.ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

СОХТА "СЭС" ХОДИМИ.ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Сарвиноз Уралова
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Сирдарё вилоят бошқармаси

Ижтимоий тармоқлар орқали электрон манзилимизга фуқаролар томонидан сўнги кунларда аҳоли орасида ўзларини “Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (СЭС) ходимимиз” дея зарарсизлантирувчи (дезинфекция) воситалар сотиб кетаётганлик ҳолатлари бўйича мурожаат бўлмоқда.

Ҳурматли фуқаролар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда туман шаҳар бўлим ходимлари томонидан аҳоли яшаш жойларида, аҳоли гавжум жойларда касаллик ўчоқларига қарши зарарсизлантириш, буғимоёқлиларга қарши дезинсекция, кемирувчиларга қарши дератизация тадбирларини ва даволаш профилактика муассасалари, умумтаълим мактабларида ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида ишлатилаётган дезинфекция воситаларини активлиги (микробларга қарши фаоллигини) аниқлаш ишлари олиб борилади.

Аммо дезинфекция воситаларини сотиш билан шуғулланмайди.

❗️Эслатма ўрнида: Сиз юқоридаги кўнгилсиз ҳолатга дуч келсангиз. 


Аввало зарарсизлантирувчи восита сотаётган фуқаролардан


-хизмат гувоҳномаси


-қайси ташкилот ёки бошқармада фаолият юритиши


-зарарсизлантирувчи восита сотиши ва сотиб олишингизга асос сўрашга хақли эканлигингизни унутманг.


Сиз талаб қилган маълумотлар беришдан бўйин товласа фирибгарларга алданиб қолманг.
Зудлик билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Сирдарё вилоят бошқармасининг 67-226-49-25 - ишонч рақамига ёки ИИБнинг 102-қисқа рақамларга боғланинг.

Сирдарё вилоят СЭОваЖСБнинг ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими

Report Page