Самарқандда 2 та ҳолатда ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилиб давлат рақам белгисиз ва меъёрий ҳужжатларсиз транспорт воситаларини бошқарган ҳайдовчилар ЙПХ ходимларига пора бераётган вақтида қўлга олинди.

Самарқандда 2 та ҳолатда ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилиб давлат рақам белгисиз ва меъёрий ҳужжатларсиз транспорт воситаларини бошқарган ҳайдовчилар ЙПХ ходимларига пора бераётган вақтида қўлга олинди.



2024 йил 16 январ куни соат 23:20ларда Каттақўрғон тумани ички йўлида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими хизмат олиб бораётган вақтида "COBALT" русумли транспорт воситасини давлат рақам белгисиз ҳамда бирон-бир тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлигини аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинасини жарима майдонига жойлаштирган, шундан кейин ҳайдовчи У.К унинг олдига келиб, унга нисбатан тузилган маъмурий баённомани йўқ қилиш ҳамда автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 400 (тўрт юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида таклиф қилаётганлигини, шу сабабли ҳолат бўйича тезкор тадбир ўтказиб, фуқаро У.Кга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур билдирги юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаметининг Каттақўрғон туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, ЙПХ ходимига Каттақўрғон тумани “Муллакичкина” МФЙда жойлашган Самарқанд вилояти 4-ЙПХ маъмурий биноси хизмат хонасида фуқаро У.К 400 (тўрт юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан ушланган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Пастдарғомда спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора таклиф қилди. Пастдарғом тумани ички йўлида хизмат олиб бораётган 3-ЙПХ ходими ҳайдовчи О.Т бошқарувида бўлган "COBALT" русумли автомашинасини маст ҳолатда бошқариб келаётганлигини аниқлаб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинасини жарима майдонига жойлаштирганлиги, шундан кейин ҳайдовчи О.Т унинг олдига келиб, унга нисбатан тузилган маъмурий баённомани йўқ қилиш ҳамда автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 400 (тўрт юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида таклиф қилаётганлигини, шу сабабли ҳолат бўйича тезкор тадбир ўтказиб, фуқаро О.Т нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур билдирги юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси,Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда Пастдарғом туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, ЙПХ ходимига Пастдарғом тумани “Чархин” қўрғонида жойлашган 3-ЙПХ хизмат хонасида фуқаро О.Р 400 (тўрт юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан ушланган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Пастдарғом туман прокуратураси томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


2024 йил 09 феврал куни Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими ҳайдовчи О.Р бошқарувида бўлган "COBALT" русумли автомашинасини маст ҳолатда бошқариб келаётганлигини аниқлаб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинасини жарима майдонига жойлаштирган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи О.Р ўша ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХБ отряд гуруҳ командирининг олдига келиб, унга нисбатан тузилган маъмурий баённомани йўқ қилиш ҳамда автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 400 (тўрт юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида таклиф қилаётганлигини, шу сабабли ҳолат бўйича тезкор тадбир ўтказиб, фуқаро О.Рга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур билдирги юзасидан 2024 йил 09 феврал куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси,Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда Пастдарғом туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, ЙПХБ 3-ЙПХ гуруҳ командирига Пастдарғом тумани “Чархин” қўрғонида жойлашган ЙПХБ 3-ЙПХ хизмат хонасида фуқаро О.Р 400 (тўрт юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Пастдарғом туман прокуратураси томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Коррупция ҳолати ҳақида тегишли ташкилот масъулларига хабар берган ходимларга ташаккурнома эълон қилиниб, ИИБ томонидан пул мукофоти билан рағбатлантирилди.


Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page