825 НАФАР БОЛАЛАРГА “ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ” БЕРИЛАДИ

825 НАФАР БОЛАЛАРГА “ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ” БЕРИЛАДИ


  Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган 3-15 ёшдаги болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларидан иборат 825 нафар болалар учун “Президент совғаси” пойтахтимиздан Самарқанд вилоятига бугун, 28 декабрь куни етказилиши кўзда тутилган.

“Президент совғаси” 20 турдаги ширинлик, 3 турдаги ўқув қуроллари ва 2 турдаги жиҳозлардан иборатдир.

29 декабрь куни вилоят мусиқали драма театри олдида ўрнатилган байрам арчаси ёнида “Президент арчаси” тадбирлари ташкил этилади. Самарқанд шаҳридаги 1-сон Меҳрибонлик уйи ва “SOS” болалар маҳалласининг 212 нафар тарбияланувчилари жалб этилиб, уларга “Президент совғаси” тантанали равишда топширилади. Қисқа муддатли театрлаштирилган саҳна кўринишлари ва байрам дастури намойишидан сўнг болажонлар манзилларига кузатилади.

Шу куннинг ўзида вилоятнинг туман ва шаҳарларида яшовчи 613 нафар ота-она қаровисиз қолган, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган 3-15 ёшдаги болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига халқ таълими бўлимлари ходимлари, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари томонидан “Президент совғаси” ўз уйларига етказилади.

Пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилаётган Янги йил тадбирларида ўксик қалбларни хушнуд этиш, болажонларнинг ҳар қачонгидан хурсанд, унутилмас таассуротлар билан байрамни нишонлаши учун барча шароитлар яратилади.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

_______

📌 Samarqand viloyati xalq ta’limi boshqarmasining rasmiy kanaliga ulanish: 👉 t.me/samarqandvxtb


Report Page