#Samsung

#Samsung


Galaxy Note 9 сотувга чиқмасиданоқ рекорд ўрнатди!


Samsung корпорацияси жорий ойнинг бошида намойиш этган Galaxy Note 9 фаблети ташқи кўринишига қараганда ўтган йилги «аждод»идан унча фарқ қилмайди. Аммо унинг техник таъминоти жудаям ўзгача; хусусан, митти аккумулятор ва Bluetooth модули билан таъминланган S Pen стилуси алоҳида эътиборга лойиқ.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 9 тақдим қилинди: Samsung'нинг энг кучли ва қиммат смартфони

Тўғри, Geekbench бенчмаркида текшириб кўрилганида, Galaxy Note 9 фаблети бошқа компанияларнинг ўтган йилги иккита флагманидан паст балл олган. Шунга қарамасдан, Samsung мазкур янги қурилмасининг реклама роликларида уларнинг устидан кулишдадавом этаётир.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида Galaxy Note 9’нинг расмий савдоси 24 августдан бошланади, яна бошқа бозорларга уни 31 августдагина етказиб беришади. Аммо девайсга олдиндан буюртма олишни Samsung аллақачон бошлаб юборган.


Кўплаб манбаларнинг хабар беришларича, Samsung Galaxy Note 9 айни дамда аввалдан буюртмалар бериш бўйича рекорд ўрнатмоқда. Европа ва АҚШдаги кўплаб йирик дўконлардан олинган маълумотларга кўра, мазкур фаблетга бўлган талаб компаниянинг ярим йил аввалги Galaxy S9 флагманига нисбатан 30 – 50 фоизга юқори. Агарда бултурги Galaxy Note 8 моделига олдиндан буюртмалар берилиши билан таққосласак, бу йилги фаблет икки карра юқори кўрсаткичларни намоён этаётир.

Айтиб ўтиш керакки, Android 9.0 Pie’гача янгиланувчи Samsung девайслари рўйхатига кирган ушбу ажойиб смартфон учун юртимизда ҳам расман буюртма олинмоқда.