Вақф хайрия жамоат фонди Самарқандда 4 та масжид қурмоқда

Вақф хайрия жамоат фонди Самарқандда 4 та масжид қурмоқда

vaqf.uz

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Тавба сураси 18-оятида шундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар”.

Аллоҳ таоло учун ер юзидаги энг маҳбуб масканни бунёд этиш мўъминлар учун олий мақсад ва неъматлардан биридир. Мазкур эзгу ниятни ўз олдига дастур-ул амал қилган “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан “Масжидлар” акцияси жорий этилган бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида мамлакатимиз бўйлаб ўнлаб масжидлар янгидан барпо этилиб юзлаб масжидлар қайта таъмирланмоқда.

Жорий йилнинг 28 апрель куни “Вақф” фонди раҳбари Искандар Халилов Самарқанд вилоятида фонд маблағлари ҳисобига қурилаётган масжидлардаги жараёнлар билан яқиндан танишиш мақсадида Ургут, Тайлоқ ва Нуробод туманларига ташриф буюрди.

Дастлабки манзил Тайлоқ тумани Ястепа ҚФЙда жойлашган “Ястепа” жомеъ масжиди бўлди. Ушбу масжиднинг эски биноси авария ҳолатида бўлганлиги сабаб ибодат қилиш анчайин қийин аҳволга келиб қолган эди. Масжид имом-хатиби ҳамда қишлоқ фуқароларининг мурожаатига кўра “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан янги бино бунёд этилиб айни дамда безаш ишлари амалга оширилмоқда. Ташриф давомида И.Халилов қишлоқ аҳлига ушбу жомеънинг Рамазон ҳайитига тайёр бўлишига ҳаракат қилишини таъкидлаб дуойи хайрлар қилди.

“Ястепа” жомеъ масжиди
“Ястепа” жомеъ масжиди
“Ястепа” жомеъ масжиди
“Ястепа” жомеъ масжиди

Кейинги манзиллар Ургут туманидаги “Мулла Исҳоқ” ва “Узун” жомеъ масжидлари бўлиб, бу икки масжид ҳам анчайин эски ва кичиклиги сабаб қишлоқ аҳли томонидан “Вақф” фондига ёрдам сўраб мурожаат қилишган. Аризалари инобатга олиниб фонд томонидан қисқа вақт ичида замонавий барча қулайликларга эга янги масжид қад ростлади. “Узун” жомеъ масжиди эса том қисми ва безак ишлари фонд маблағлари ҳисобига битказилди. Ташриф давомида И.Халилов бу икки масжид учун фонд томонидан яна қандай ёрдам кераклигини сўраб, лозим бўлса керакли нарсалар етказилиб берилишини таъкидлаб ўтди.

“Мулла Исҳоқ” жомеъ масжиди
“Мулла Исҳоқ” жомеъ масжиди
“Мулла Исҳоқ” жомеъ масжиди
“Мулла Исҳоқ” жомеъ масжиди


“Узун” жомеъ масжиди
“Узун” жомеъ масжиди
“Узун” жомеъ масжиди
“Узун” жомеъ масжиди
“Узун” жомеъ масжиди

Самарқанд вилоятидаги сўнги манзил Нуробод тумани Сарикўл қишлоғида бунёд этилаётган “Сарикўл” жомеъ масжиди бўлди. Ушубу масжиднинг аҳамиятли томони Тошкент-Бухоро магистрал йўли ёқасида жойлашганидир.

“Сарикўл” жомеъ масжиди
“Сарикўл” жомеъ масжиди
“Сарикўл” жомеъ масжиди
“Сарикўл” жомеъ масжиди
“Сарикўл” жомеъ масжиди

- “Бу йўлдан ҳар куни минглаб сайёҳлар ва фуқароларимиз ўтишади, эски масжидимиз кўримсиз ҳолатга келиб қолган эди, таҳоратхона эса аянчи аҳволда”, дейди масжид имом-хатиби.

Айни дамда бунёд этилаётган масжид биноси кўркам, ҳашаматли ва қулай таҳоратхонага эга. Энг қувонарлиси йўл юзида жойлашганлиги сабаб сайёҳлар ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида муслима аёллар учун ҳам алоҳида хонақоҳ ва масжид қад ростламоқда.

Сафар давомида фонд раҳбари Искандар Халилов имом-хатиблар, қишлоқ оқсоқоллари ва намозҳонларга хайрли ишларда ҳамфикр ва ҳамжихат бўлиб биргаликда ҳаракат қилиш барчамиз учун фойдали ва хайрли бўлишини таъкидлаб ўтди.

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради”, деганларини эшитганман”. 


“Вақф” хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати


Report Page