#сайёр_қабул

#сайёр_қабул


Маълум қилганимиздек, бугун,Тошкент вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи А.Инагамов бошчилигида Қибрай тумани ҳокими М.Рашидов, туман прокурори Ф.Мирзаев, ИИБ бошлиғи И.Рашидовлар иштирокида ўтказилган оммавий сайёр қабул давомида аҳолини қийнаб келаётган кўплаб масалаларга биргаликда ечим топилди. 

Ботаника санаториясида ўтказилган қабул давомида 50 нафарга яқин фуқароларнинг уй-жой, коммунал соҳа, тадбиркорлик, қурилиш, моддий ёрдам ва кредит олиш каби каби кўплаб мурожаатлари тегишли мутасадди раҳбарлар иштирокида атрофлича ўрганилди ва соҳа масъулларига аниқ вазифалар берилиб, топшириқлар ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, айрим фуқароларга туман Адлия бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди.


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 




Report Page