Давлат мукофоти ва махсус унвонлар муборак

Давлат мукофоти ва махсус унвонлар муборак

TV_IIBB | Расмий ахборот канали

Кеча, 15 январь куни Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасида давлатимиз раҳбари ҳамда Ички ишлар вазири томонидан Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мукофотланган, 200дан ортиқ ходимларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Тадбирда Бош бошқарма бошлиғи сўзга чиқиб, ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди ва мукофотларни тантанали топширди.

ИИББ Ахборот хизмати

– Аввало, Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли кучлар ташкил этилганлигининг 28 йиллиги, қолаверса, ушбу юксак давлат мукофоти ҳамда эришилгин ютуқлар билан самимий муборакбод этаман, -дейди бош бошқарма бошлиғи. – Бу мукофотлар бошланиши бўлиб, бардавом бўлишига тилакдошман. Эл-юрт осойишталиги, жамоат тартибини сақлашдек машаққатли шу билан бирга шарафли хизматингизга улкан зафарлар ёр бўлсин.

ИИББ Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг иккинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили подполковник Кодиров Хотам Шакирович “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди.

ИИББ Ахборот хизмати

Сана муносабати билан икки нафар ходимларга “Полковник”, беш нафарига эса рағбатлантириш тариқасида муддатидан олдин навбатдаги махсус унвонлари топширилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги томонидан муносиб кўрилган 17 нафар ходимлар “Аъло хизматлари учун”, “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун”, “Тезкор хизмат аълочиси” кўкрак нишонлари “Фахрий ёрлиғи” ва “Эсдалик қўл соати” ҳамда пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Бош бошқарма томонидан ҳам 8 нафар ходимлар телевизор, 6 нафари “Фахрий ёрлиқ”, 6 нафари “Ташаккурнома” ва 150 нафардан ортиқ ходимлар пул мукофотлари билан тақдирландилар.

ИИББ Ахборот хизмати
ИИББ Ахборот хизмати

ИИББ Ахборот хизмати

Report Page