rrr

rrr

F å ż ļ į đ đ ı ņ

Vijdon bozorida bo'lganmisiz? (Ajoyib hikoya)

Кунлардан бир кун Виждон бозорига кириб қолгандим.. Ажиб бир САВДО устидан чиқиб қолдим.. ~ Сотаману кетаман яп янги ишлатилмаган, қийналмаган ВИЖДОН бор... Кеб қолинг... ~ Келинг акажон нима берай..? ~ Виждонинг ҚАНЧА туради..? ~ Ишлатмасез анча туради... ~ Нархини сўраяпман..? ~ Юз минг акажон ... ~ Жа қимматку... Унинг устига менга ҳозирги пайтда жудаям шартмас... Сал тушир нархини..? ~ Ака қаранг, хали яп янги УМУМАН ишлатилмаган ўзимни виждоним... ~ Унда нега сотяпсан..? ~ Шу сал пулга қийналиб қолдимда... Агар виждонни олсангиз FУРУРни хам қўшиб бераман... Сиз хам сал қўшиб берасиз... Барибир ВИЖДОНсиз Fурур ўлиб қолади... Яна куйиб қолмай.... ~ Яна нималаринг бор сотиладиган...? Ўғил қизларга олиб кетардим... ~ Ўғлизга ЛАФЗ бор ака... Бор йўғи 3 марта ишлатилган... Қизларизга ибо-ҳаёлар бор... ~ Вой ўшандан бер борини... ~ Нафсинг борми.. ? Менда ҳам каттаси бор... Но виждоним йўқ эдида... Ўшанга келувдим олдинга... ~ Бор НАФС... Ўша виждон билан чиқишолмай соттиряптида... ~ АҚЛ борми.. АҚЛ.. ? ~ Ака ақлни шу НАФС еб битирибди ярамас, бехабар қолибман ... ~ Ҳа ... майли.. қийналиб қолибсан виждон, Fурур, лафзингни 100мингга берсанг оламан... ~ Сотдим... Фақат виждонини 100 минга сотди деб бошқаларга айтманг, ҳўп... ~ Ука.. ҳооов анаву сарғайиб турган нима..? ~ Уми..? ИНСОФ.. Олайми ака, кўрасизми..? ~ Йўқ керакмас ука... ИНСОФСИЗ хам яшаса бўлади... Ундан кўра хотинимга САБРинг бўлса бер..? Жуда зарурда, хотинимга олиб берайин... ~ Ака САБР умуман йўқ... Ҳозир чиқмай қўйди... САБРлар дефицит бўлиб кетди... ~ Ҳа майли... Виждон, Fурур, Лафзни коробкага солиб, чиройли қилиб ўраб бер.. Кетдим, Бозорингни берсин... *************** ~ Келинг опа нима ХИЗМАТ...? Уялмай айтаверинг... ~ Шу десез ука... Нафсимни сотиб САБР олмоқчи эдим... Сиз ЁРДАМ бера оласизми..? ~ Узр опажон ... Сабр умуман йўқ.. топа олмайсиз ҳам.. ~ Унда Нафсимни олинг ука..! ~ Опажон ўзимни нафсим бор...Ўзи зўрға эплаяпман... Камига сизни нафсизни олсам мени нафсим айниб қолади... Шу сиз ҳам зўрға юрибман. Узр ёрдам бера олмайман экан сизга... *********----- ~ Ҳее келинг.. келинг укагинам... ~ Виждониз борми..? ~ Вой ҳозир сотворибманда... ~Лафзизчи нима бўлди... ~ Уни ҳам яхши БАҲО беришганди берворибманда... ~ Унда нима қолди сизда..? ~ ВАЪДАлар бор ука... 2 қоп... Бир коробка ЁЛҒОН қолди... Ха айтмоқчи 30 литрча КЎЗ ЁШ ҳам бор... ~ Ака улар Ўзимда ҳам бор... Сизга маслахатим КЎЗ ЁШизни сотманг, асраб қўйинг.. Эртага налогдагилар келса ишлатасиз... ~ Устимдан куляпсанми ука... ? Маслаҳатингни пишириб егин.. . Виждонсизеей... Оббо ўзи дўконимда НИМА қолди экана..? Анави ҲАСАД ва ҒИЙБАТларим ўтмай қолди.. ҳаммада кўпайиб кетди... Энди фақат ВАЪДА сотаман шекилли..