#расмий

#расмий


Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди


Бугун Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Олимжон Нурматов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда таклиф этилган оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессия ишида 6 та масала кўриб чиқилди.

Дастлаб, сессия кун тартибидаги олтинчи масала ҳисобланган “Ўрта Чирчиқ туман прокуратурасининг 2021 йил 9 ноябрдаги 16/1090-21-сонли тақдимнома муҳокамаси тўғрисида”ги масала депутат Феруза Бабашеванинг таклифига кўра, кун тартибининг биринчи масаласи сифатида ёпиқ тарзда фақат кенгаш депутатлари иштирокида кўриб чиқилди. Ушбу масала бўйича кенгашнинг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича комиссияси раиси Дилором Зулёрова сўзга чиқиб, депутат Феруза Бабашеванинг дахлсизлиги ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги тақдимномаси юзасидан ахбороти эшитилиб, депутатлар томонидан Ф.Бабашеванинг дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий имтиёзларни қўллашга розилик билдирилди.

Шундан сўнг, сессия кун тартибидаги бошқа масалалар тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида очиқ тартибда кўриб чиқилди. Жумладан, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг кўрсаткичларини ошириб бажаришга қаратилган аниқ амалий чора-тадбирлар дастурининг 9 ойи ижросининг бажарилиши тўғрисида ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўрта Чирчиқ туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Алишер Абдусаломовнинг туман халқ қабулхонаси, секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан туман Тиббиёт бирлашмаси мудири Зулхумор Мирзасаидованинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури доирасида туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида бажарилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан “Ўрта Чирчиқ туман газ” корхонаси бош муҳандиси Умидхўжа Атаходжаевнинг “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида “Ўртачирчиқтумангаз” корхонаси томонидан 9 ой давомида бажарилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимовнинг “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жамғармаларидан дафтарга киритилган фуқароларга моддий ёрдам ажратиш ҳамда маҳаллий бюджет маблағларининг орттириб бажарилган қисмидан маблағ ажратилиши тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сессия ишчан кайфиятда ўтиб, депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилиб, кун тартибидаги барча масалалар юзасидан сессия қарорлари қабул қилинди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.me/urta_chirchiq_hokimligi

Report Page