E-AUKSION.UZ: ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛМОҚДА

E-AUKSION.UZ: ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛМОҚДА

e-auksion.uz

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси муваффақиятли тарзда ўз фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Ушбу платформа орқали суд ва бошқа органларнинг ижро ҳужжатлари асосида мол-мулклар, давлат активлари, ер участкалари, дарё ўзанларини тозалаш, қазилмаларни қазиш ва якка тартибда уй-жой қуриш ҳуқуқлари шаффоф тарзда аукционлар орқали самарали тарзда сотилмоқда.

Ушбу электрон тизим ўз фаолиятини йўлга қўйганига кўп вақт бўлмаган бўлсада, Марказий Осиёнинг кўпчилик мамлакатлари томонидан қизиқиш билдирилмоқда.

e-auksion.uz

Жумладан, жорий йилнинг 15 ноябрь куни Қирғиз Республикасининг Суд департаменти делегацияси “E-IJRO AUKSION” ЯЭСМ фаолияти билан яқиндан танишиш, йўлга қўйилган тизимни ўрганиш мақсадида Агентлик ҳузуридаги “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази”га ташриф буюрди.

Агентликда ташкил этилган тадбирда Марказ директори М.Ходжаев томонидан Ягона электрон савдо майдончаси, унда суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкларни реализация қилиш тизими тўғрисида батафсил маълумот берилди.

e-auksion.uz

Электрон савдо майдончаси орқали реализация қилишнинг ошкора механизмлари, онлайн аукционлар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги янгиликлар меҳмонларда қизиқиш уйғотди.

e-auksion.uz

Қирғизистонлик меҳмонларга аукцион операторлари фаолияти ҳамда аукционларнинг ўтказилиш жараёнлари билан реал тизимда танишиш таклиф этилди. 

e-auksion.uz

15 ноябрь куни 1300 нафардан ортиқ иштирокчилар онлайн аукционларда қатнашгани, ҳар бир лот учун савдоларда камида 10 та иштирокчи қатнашгани делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.

Делегация аъзолари ташриф давомида мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукционларнинг онлайн тарзда ташкил этилаётгани, бу тизимни Қирғиз Республикаси Суд департаменти фаолиятида ҳам қўллаш бўйича Ўзбекистон тажрибасининг ўрганилиши муҳим эканлигини қайд этиб ўтдилар.

e-auksion.uz
e-auksion.uz

«Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК

Report Page