МваФРБ: Фуқаролиги бўлмаган шахсларга сайёр тарзда паспортлар топширилмоқда

МваФРБ: Фуқаролиги бўлмаган шахсларга сайёр тарзда паспортлар топширилмоқда

Toshkent viloyati IIBB

Тошкент вилояти ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари, фуқаролиги бўлмаган ва имконияти чекланган, шунингдек, ижтимоий кўмакка муҳтож шахсларга фуқаролик паспортларини тантанали тоширмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан, Чиноз туманида доимий яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган А.Сайфидарова ва Р.Дарменбаеваларга ҳам фуқаролик паспортлари яшаб келаётган хонадонлари ва иш жойларига олиб бориб берилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Паспортлар Қонунчилик палатаси депутати Р.Кушербаев ҳамда Чиноз тумани ИИБ ходими О.Исроилов томонидан топширилди.

ИИББ Ахборот хизмати

- Фуқароликни олиш масаласи ўзимни безовта қилмагани учунми фуқароликни олганларга бу қанчалик аҳамиятли эканлигини ҳис этмаган эканман, -дейди Кушербаев. -Айниқса, узоқ йиллардан буён мактабда фаррош бўлиб ишлаб келаётган Райҳон опа Дарменбаевага фуқаролик паспортини берганимда уларнинг айтган сўзлари эсдан чиқмайдиган бўлди: Неча йилдан бери мактабда ишлайман, ҳар сайловдан олдин алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Сайловда ҳамма ёқни мен тозалайман, бироқ ўзим сайловда қатнаша олмайман. Энди эса ҳаммаси ўзгарди мен ҳам ватанли бўлдим, деб унинг сўзларини келтирди.

ИИББ Ахборот хизмати

Бундан ташқари масъуллар тумандаги ижтимоий кўмакка муҳтож Б.Абидова М.Хаитова Ж.Хаитовларга хонадонларига бориб, уларга фуқаролик паспортларни топширдилар.

ИИББ Ахборот хизмати

Шунингдек, бу каби тадбир Нурафшон шаҳар ИИБ томонидан давом эттирилиб, шаҳар “Байналиминал” кўчасида яшовчи уруш қатнашчиси фуқаролиги бўлмаган А.Самандовга ҳам Ўзбекистон Республикасида фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси топширилди.

ИИББ Ахборот хизмати

 

Report Page