Путин

Путин

🌐OLTIARIQ_TV

янги давлатга раҳбар бўлиши мумкинми?

OLTIARIQ_TV


Россия федерацияси ва Беларусь Республикасининг 2024 йилдан кейин бирлашиши ҳамда Владимир Путин ягона давлатнинг янги раҳбари бўлиши ҳеч қачон муҳокама қилинмаган. 


РФ президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков  Россия  ва Беларуснинг ягона давлатга бирлашиши ва унга  Путин раҳбарлик қилиши ҳақидаги саволга шундай жавоб қайтарди.


Йўқ, бу мавзу бундай шаклда кун тартибида мавжуд эмас. У ҳатто муҳокама ҳам қилинмади. Ҳаттоки бу ҳақда ҳеч қандай гап ҳам бўлмади , деб таъкидлаган Песков.


Кремль расмий вакилининг сўзларига кўра, Беларусь  Россиянинг  яқин  иттифоқчиси ва энг яқин стратегик шериги.


Маълумот учун, Минскда Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат мустақиллиги масаласида ўта махфий йиғилиш ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо бу хабарлар Беларусь расмийлари томонидан рад қилинди.