Тошкент вилояти Янгийўл туманида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти Янгийўл туманида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

@YangiyolTXTB, Yangiyo'l tuman XTB | Расмий канал

Бугун, 22 январ куни Янгийўл тумани прокурори М.Рашидов, Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Норбоев, Туман ҳокимининг ўринбосари хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Нормирзаева, тумани халқ  таълими бўлими мудири А.Холиқовлар тумандаги 28-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий кўмак бериш" мақсадида ёшлар билан учрашди.

Учрашувда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати янада юқори босқичга кўтарилганлиги, ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, ёшлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётганлиги таъкидланди.

Очиқ-ошкора, мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар эришаётган ютуқлари, ўзларини қийнаётган турли муаммо ва масалалар юзасидан эркин фикр билдирди.

Туман прокурори, хусусан, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасига юксак эътибор қаратилиб, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ҳуқуқий-норматив база изчил такомиллаштириб борилаётгани, шу мақсадда 43 та қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари  М.Норбоев, Н.Нормирзаевалар сўзга чиқиб, юртимизда ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, улардан фойдаланишнинг аҳамияти, етакчи сифатида эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар хусусида ўз фикрларини билдиришди.

Тадбир кўтаринки ва қизиқарли, руҳда ўтди. Давра суҳбатига келганганлар ёшларнинг барча саволларига батафсил жавоб берди.

Ёшлар томонидан билдирилган барча таклиф ва мулоҳазалар бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси туман прокурори томонидан назоратга олинди.

Учрашув якунида, кўзга кўринган ютуқларга эришган, фан олимпиадалари ва турли халқаро спорт мусобақалари совриндорлари бўлган ҳамда ёшлар ташкилотларида фаол иштирок этган Янгийўл туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг бир гуруҳ ёшларига Тадбир сўнггида тадбир ташкилотчилари томонидан тақдим этилган бадиий китоблар эсдалик совғалари топширилди.

Tошкент вилояти Янгийўл тумани Халқ таълими бўлими Ахборот хизмати

Report Page