Бухорода Биринчи Президент – Ислом Каримов номига эҳсон оши берилди

Бухорода Биринчи Президент – Ислом Каримов номига эҳсон оши берилди

Buxoro.uz
Buxoro.uz
Buxoro.uz

Бугун, 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлгани каби Бухорода ҳам мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ёдини хотирлаш тадбири бўлиб ўтди. Бухоро шаҳридаги “Рудизар” тўйхонасида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик иштирок этди. Маросимда одамларга ош тортилди, Қуръон тиловат қилиниб, дуои фотиҳа ўқилди.

Buxoro.uz

Ушбу тадбирда иштирок этганлар Ислом Каримов томонидан амалга оширилган ислоҳотлар, ҳуқуқий-демократик давлат қуришдаги хизматлари беқиёс эканлигини ёд этишди.

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Бошланган эзгу саъй-ҳаракатларнинг Президент Шавкат Мирзиёев томонидан янги босқичга кўтарилаётгани, ҳаракатлар стратегиясида мамлакатни янада гуллаб-яшнаши, эртанги куни бунданда фаровон бўлиши йўлидаги долзарб вазифалар белгилаб берилгани ва уни босқичма-босқич амалга оширилаётгани эътирофга сазовордир.

Buxoro.uz
Buxoro.uz
Buxoro.uz

Ислом Каримов ўзининг бутун Президентлик хаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, янги жамият барпо этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсада бағишлади.

Buxoro.uz

Ислом Каримовнинг хаёт йўли, давлат бошқаруви ва Ўзбекистон Республикасининг давлат бўлиб шакилланишидаги роли беқиёсдир. МустақилЎзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Ислом Абдуғаниевич Каримов давлатимиз ва кўп миллатли Республикамиз халқининг равнақи учун қилган барча эзгу ишлари хамда унинг ёрқин хотираси қалбимизда абадий сақланиб қолади.

Buxoro.uz

Тадбирда вилоят ҳокими Ў.Барноев қатнашди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page