Бухоро ва Қоракўл туманларидаги аҳоли масканида газ таъминоти барқарор изга тушди

Бухоро ва Қоракўл туманларидаги аҳоли масканида газ таъминоти барқарор изга тушди

Buxoro.uz

Ижтимоий тармоқларда 9 декабрь куни Бухоро туманининг “Шергирон”, ҳозирги “Работипоён” МФЙдаги “Шалғамхўрон” ҳамда “Қутисоз” қишлоқларида, шунингдек, Қоракўл туманининг “Дўстлик” МФЙда яшовчи аҳоли вакиллари газ таъминоти тизимидаги муаммолардан норозилигини билдириб, кўчага чиқишгани, аниқроқ айтганда, “Жондор автостанцияси” яқинидаги автомобил йўлининг  қатнов қисмини, худди шундай, “М–37” автомагистралининг Қоракўл тумани “Дўстлик” МФЙ дан ўтган қисмини тўсишга уринаётганлари акс этган  видеолавҳалар тарқалган эди.

Хабар бериб бериб ўтганимиздек, мазкур воқеалар сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида ўша кунннинг ўзидаёқ "Hududgaz Buxoro" газ таъминоти филиали мутасаддилари, вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари ҳамда секторлар раҳбарлари биргаликда маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларнинг шикоятларини тингладилар.

Ўрганиш якунларига кўра, шу кунларда ҳаво ҳароратининг тушиб кетгани сабабли жумладан, Бухоро туманидаги аҳоли пунктларини табиий газ билан таъминлашда тармоқда босимнинг кескин пасайиши кузатилган. Бундай вазият "Соҳибкор" газ тақсимлаш станциясидаги иккинчи жўмракнинг ёпилганлиги туфайли келиб чиққан бўлиб, натижада ҳудудга табиий газ етказиб берувчи қувурларда босим 6 дан 1,8 атмосфера симоб устунига  тушган. Бунинг натижасида ҳудуддаги 1,3 мингдан зиёд аҳоли хонадони газ таъминотида муаммога дуч келган. Ўрганишдан сўнг аҳоли мурожаати ҳал қилиниб, газ тақсимлаш станциясининг иккинчи жўмраги очилди ва табиий газ таъминоти барқарор изга тушди.

Кишини масаланинг яна бир жиҳати ажаблантиради. Фуқаролар мурожаатику ечимини топди. Бироқ ўрганиш давомида бевосита фуқароларнинг табиий газ истеъмолидан қарздорлиги билан боғлиқ муаммолари ҳам таҳлил қилинганда Бухоро тумани “Дўстлик” МФЙда яшовчиларнинг бугунга қадар “зангори олов”дан қарздорлиги 210 миллион сўмдан ортган.

Эслатма тариқасида айтиш ўринлики, аҳоли томонидан қарздорликни вақтида бартараф этиш турли муаммоларнинг келиб чиқмаслигига, шунингдек, “зангори олов”нинг хонадонларга бир маромда етиб боришига хизмат қилади. Шунга кўра, аҳолига вакилларига қарздорликни бартараф этиш юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Қоракўл туманининг айни пайтда 762 та хонадони яшаётган “Дўстлик” МФЙда ҳам шу каби ҳолат қайд қилинган. Гап шундаки, таъминотчи томони, “Когон магистрал газ қувурлари бошқармаси”га қарашли “Қоракўл газ тақсимлаш станцияси”дан тумандаги истеъмолчиларга, мутахассислар тили билан айтганда, 6 атмосфера симоб устуни босими остида етказиб берилаётган табиий газни тақсимлаш станциясидаги 2-рақамли жўмрак орқали 1,8-2 атмосфера симоб устунига қисқартирилганлиги  натижасида аҳоли хонадонларидаги кундалик “зангори олов” таъминоти тўхтаб қолган. Бу ҳол табиийки, қиш-қировли кунда аҳоли истеъмолчиларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган.

Шунингдек, ҳудудда аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан қувурларга қўлбола услубда ясалган қурилмалар ўрнатилгани, тармоққа сунъий таъсир кўрсатилаётгани муаммоларни келтириб чиқараётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Шу куннинг ўзида тезкор гуруҳ томонидан газ тармоғи қатъий назоратга олинди ва табиий газ босими меъёрлаштирилди.

Аммо “Дўстлик” МФЙ да истиқомат қилаётган истеъмолчиларнинг ҳам айни кунда “зангори олов”дан қарзи 45 миллион сўмдан ошиқроқ. Шу боисдан маҳаллий аҳоли ўртасида истеъмолчи маданиятини шакллантиришга эътибор оширилиб, тушунтириш ишларига фаоллар ва қишлоқ оқсоқоллари ҳам жалб қилинди.  

“Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали Матбуот хизмати

Report Page