Экспертиза хулосаларининг ишончлилигини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди
Фракция йиғилишида нодавлат суд экспертлари фаолияти, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига ва адвокатнинг сўровига асосан экспертиза тадқиқотларини ўтказишнинг ҳуқуқий асослари яратишга оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
“Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида”ги мазкур қонуни лойиҳаси экспертиза хулосаларининг ишончлилиги янада ошириш, судда тортишув институти тўлақонли таъминланишига хизмат қилади. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг малакали суд экспертизаси хулосаларига бўлган эҳтиёжларини тўла таъминлашга қаратилган.
Бундан ташқари, мазкур қонун лойиҳаси нодавлат суд экспертиза ташкилотларининг мақоми, уларга қўйиладиган талаблар, суд экспертларини касб-этика қоидаларини белгилаш, суд-экспертлик фаолиятининг ривожлантириш мақсадида аккредитaция ва валидaция институтларини жорий этиш орқали экспертиза хулосаларини янада ишончлилигини оширишга хизмат қилади.