Яшил энергияда ишловчи аэропортнинг қурилиши – O‘zLiDeP сайловолди дастуридаги мақсад-вазифалар ҳаётий ва долзарб эканини яна бир бор кўрсатди

Яшил энергияда ишловчи аэропортнинг қурилиши – O‘zLiDeP сайловолди дастуридаги мақсад-вазифалар ҳаётий ва долзарб эканини яна бир бор кўрсатди


Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбарининг Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт лойиҳаси тақдимоти ҳамда мазкур мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган маросимдаги иштироки хусусида ҳам фикр юритилди.

Таъкидланганидек, Тошкент вилоятида 1300 гектар майдонда янги халқаро аэропорт қурилиши бошланди. Лойиҳа тўрт босқичдан иборат бўлиб, $2,5 млрд қийматга эга биринчи босқичда аэровокзал ва аэродром барпо этилади. Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда. Ҳамкорлар сифатида Саудия Арабистонининг “Vision Invest”, Япониянинг “Sojitz” савдо уйи ва Кореянинг “Incheon International Airport Corporation” танланган.

Шунингдек, аэропорт Сингапур, Дубай ва Сеул каби йирик авиа ҳаблар қаторига киритилиши кутилмоқда. Лойиҳа мамлакатимизни минтақавий авиация марказига айлантиришга хизмат қилади, ва келгуси 5 йилда авиапарк 180 тага, йўналишлар 230 тага, рейслар сони йилига 200 мингтага етказилади.

Депутатлар аэропорт йилига 20 млн йўловчи ва 129 минг тонна юкни қабул қилиш ва соатига 30 та учиш-қўниш операциясини амалга ошириш имкониятига эгалиги мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлашди. Объект тўлиқ қайта тикланадиган энергия манбалари билан таъминланиши ҳамда мамлакатимиздаги биринчи 100% яшил энергияда ишловчи аэропортга айланиши O'zLiDeP сайловолди дастуридаги мақсад-вазифаларга уйғун ва ҳамоҳанг экани эътироф этилди. 


Report Page