Спортнинг оммавийлиги оширилади ва соҳада хусусий сектор билан ҳамкорлик кенгаяди

Спортнинг оммавийлиги оширилади ва соҳада хусусий сектор билан ҳамкорлик кенгаяди


O‘zLiDeP фракцияси йиғилишида Президентимизнинг Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишининг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди. Хусусан, спортга хусусий секторни кенг жалб этиш, тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратиш ва соҳани иқтисодий жиҳатдан самарали тарзда ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, эндиликда спорт федерациялари ва футбол клублари фаолиятига тадбиркорларни жалб қилиш, уларнинг бошқарувда иштирок этишига шароит яратиш орқали соҳага инвестиция киритиш имкониятлари кенгаяди. Бу эса спортни нафақат оммавий, балки даромад келтирадиган тармоққа айлантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, футбол ўйинларини мухлислар учун қулай вақтларда ташкил этиш, стадионларда қўшимча хизматларни йўлга қўйиш ва инфратузилмани яхшилаш орқали мухлислар сонини ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, бу каби чоралар спорт соҳасини янада жозибадор ва рақобатбардош этишга хизмат қилади.

Report Page