“Куч – адолатда” шиори бугун ҳам Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош негизидир

“Куч – адолатда” шиори бугун ҳам Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош негизидир


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бошланди. Унда депутатлар дастлаб давлатимиз раҳбарининг пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонига ташрифи ва унда илгари сурилган таклиф-ташаббуслар аҳамияти ҳақида сўз юритишди.

Қайд этилганидек, бу йил Ватанимизда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланди. Мазкур сана муносабати билан республикамиз бўйлаб маънавий-маърифий, илмий ва маданий тадбирлар ўтказилиб, халқимиз буюк аждодимиз меросини янада чуқур англамоқда. Соҳибқироннинг “Куч – адолатда” деган шиори бугун ҳам Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларда муҳим дастурий аҳамият касб этмоқда.

Депутатлар “Темурийлар тарихи” давлат музейи тубдан реконструкция қилиниб, замонавий технологиялар билан бойитилганини эътироф этишди. Музейда интерактив экспозициялар, 3D форматдаги намойишлар жорий қилиниб, аждодлар меросини кенг тарғиб этиш учун барча шароитлар яратилганини қайд этишди.

Депутатлар бу каби амалий ишлар ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ғурур ва аждодлар меросига садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.  



Report Page