Истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ва бозордаги сифатли маҳсулотлар улушини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди 

Истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ва бозордаги сифатли маҳсулотлар улушини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди 


Фракция йиғилишида “Маҳсулотларнинг умумий хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги қонун лойиҳаси истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ва бозорда сифатли маҳсулотлар улушини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу ҳужжат орқали маҳсулотларни кузатиш тизимини такомиллаштириш, бозор назоратини кучайтириш ҳамда хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор огоҳлантириш механизмларини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Қонунга мувофиқ, ноозиқ-овқат маҳсулотлари икки тоифага ажратилиб, барча маҳсулотлар учун умумий хавфсизлик талаблари белгиланади, юқори хавфга эга турлар учун эса алоҳида техник регламентлар жорий этилади. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги алоҳида тизим сифатида ажратилиб, ҳар бир соҳада аниқ ва самарали тартибга солиш механизми яратилади.

Янги ёндашувлар асосида иқтисодий операторлар — ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи ва дистрибьюторларнинг масъулияти кучайтирилиб, маҳсулотларнинг техник талабларга мувофиқлигини декларация қилиш ва тегишли белгилар билан тамғалаш мажбурияти белгиланмоқда. Бунда “мувофиқлик презумпцияси” тамойили жорий қилиниб, маҳсулотларни баҳолашда халқаро стандартларга мослик муҳим мезон сифатида қабул қилинади.

Мазкур қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида бозорда адолатли рақобат муҳити яратилади, истеъмолчилар хавфсизлиги янада таъминланади ва миллий ишлаб чиқарувчилар учун халқаро бозорларга чиқиш имкониятлари кенгаяди. Шу билан бирга, маҳсулот хавфсизлиги соҳасида илғор халқаро тажрибани жорий этиш орқали мамлакатимизда замонавий ва ишончли тизим шакллантирилади. 


Report Page