Креатив иқтисодиётни ривожлантириш маданият соҳасини янги босқичга олиб чиқади 

Креатив иқтисодиётни ривожлантириш маданият соҳасини янги босқичга олиб чиқади 


Йиғилишда шунингдек, мамлакатимизда креатив иқтисодиётни ривожлантириш, маданият ва санъат соҳасини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Таъкидлаш керак, ушбу ҳужжат маданият ва санъат соҳасидаги фаолиятни рағбатлантириш, халқаро ва давлатлараро маданий тадбирларни юқори савияда ташкил этиш учун қулай ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, креатив индустрия субъектларини қўллаб-қувватлаш, маданият ва санъат соҳасига хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун қулай солиқ муҳитини шакллантириш ҳамда халқаро маданий тадбирларни ташкил этиш тартибини соддалаштириш каби муҳим вазифалар белгиланган. Шунингдек, бу ташаббуслар креатив иқтисодиёт соҳасида янги имкониятлар яратишга қаратилган.

Мазкур қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида креатив индустрия соҳасида халқаро ҳамкорлик кенгайиши, маданий тадбирлар сифати ва кўлами ошиши, мамлакатимизнинг халқаро маданий нуфузи янада мустаҳкамланиши кутилмоқда. Бу эса креатив иқтисодиётни ривожлантириш ва маданият соҳасини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.



Report Page