Саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ ҳуқуқий механизмлар белгиланади 

Саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ ҳуқуқий механизмлар белгиланади 


Фракция йиғилишида “Хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва потенциал хавфли объектларнинг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасида хавфли ишлаб чиқариш объектлари ҳамда потенциал хавфли объектларда саноат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон Фармони ва унда белгиланган “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш доирасида тайёрланган бўлиб, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини янада такомиллаштиришга қаратилган.

Маълумки, амалдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун 2006 йилда қабул қилинган. Ўтган вақт давомида саноат соҳасида катта ўзгаришлар юз берди, янги технологиялар жорий этилди ва хавф даражаси юқори бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари кенгайди. Шу боис, соҳадаги муносабатларни замонавий талаблар асосида қайта тартибга солиш зарурати пайдо бўлди.

Янги қонун лойиҳаси саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ ҳуқуқий механизмларни белгилаш, хавфли объектларни аниқлаш ва уларни давлат реестрига киритиш, давлат назорати, экспертиза ва мониторинг тизимини такомиллаштиришни назарда тутади. Шунингдек, авариялар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, инсон ҳаёти ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга хизмат қилади.



Report Page