МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ВА АМАЛИЙ ЁРДАМ

МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ВА АМАЛИЙ ЁРДАМ


Республика перинатал маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Наргиза Умарова вилоятда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш, содир бўлган оналар ўлимини таҳлил қилиш ва соҳа ходимларига амалий ёрдам бериш мақсадида Фарғонага келди.

Наргиза Умарова вилоят перинатал маркази бош врачи Мадҳия Суярқулова ҳамда марказнинг юқори малакали мутахассислари билан бирга Марғилон шаҳри ва Риштон туманида бўлиб, ҳомиладорлиги оғир кечаётган аёлларга амалий ва консультатив ёрдам кўрсатди.

Шунингдек, вилоят перинатал марказида Фарғона шаҳари ва унга яқин туманлардан келган мутахассислар учун акушерлик ишида қон кетиш жараёнида шошилинч ёрдам кўрсатиш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.

Эртага Қўқон шаҳрида Учкўприк, Данғара, Бувайда, Бешариқ, Фурқат, Ўзбекистон туманлари мутахассислари учун ҳам маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page