palata

palata

@notariat
Тожикистон делегацияси раҳбари Ш.Х.Шарифзода

Учрашув давомида меҳмонлар эътиборига Ўзбекистон нотариат соҳасига жорий этилган янгиликлар, “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аҳолига кўрсатилаётган ҳуқуқий хизматлар, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фаолиятидаги афзалликлар, нотариусларнинг ўз жамоасини ўзи шакллантириши, иш вақтини ўзи белгилаши, нотариусларнинг малакасини ошириш, Медиация тўғрисида қонунга кўра нотариусларнинг профессионал медиаторлар сифатида олиб борилаётган фаолият,  давлат органлари билан ҳамкорлик, Ташқи ишлар вазирлиги билан имзоланган меморандум доирасида олиб борилган ишлар натижасида консуллар томонидан чет элларда вақтинча истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш қулайлашганлиги, шунингдек, Нотариал палатанинг халқаро майдонга кириб бориши, чет давлатлар нотариат тизимлари билан йўлга қўйилган ўзаро ҳамкорлик ҳақида маъруза тақдим этилди.

Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д.Р.Ашуров

 Айниқса, Ўзбекистон Нотариал палатасининг қисқа давр ичида Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлганлиги меҳмонлар томонидан эътироф этилди.

- Ташрифдан мақсад - Ўзбекистон Нотариал палатаси билан  ҳамкорлик меморандуми имзолаш орқали ўзаро тажриба алмашиш,  Ўзбекистон нотариат соҳасига жорий этилган янгиликларни ўрганиш ва ўзлаштиришдан иборат. Тожикистонда нотариат соҳасида давлат нотариал идоралари аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатишади. Ўзбекистон нотариуслари давлат нотариуси мақомидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус мақомига ўтганлиги бизга яхши маълум. Ўзбекистонда нотариат тизими қисқа давр ичида соҳани рақамлаштириш борасида катта ютуқларга эришганлигини эътироф этиш билан бирга, айниқса, ҳуқуқий хизматларни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга ошириш, мурожаатчилар шахсини бармоқ босиш орқали идентификация қилиш каби функциялар биз учун янги, ва биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимиздан кщп нарсаларни ўрганишимиз керак, - дейди делегация раҳбари Шарофиддин Шарифзода.

Ташриф доирасида Тожикистонлик нотариусларнинг Юристлар малакасини ошириш маркази, Адлия вазирлиги раҳбарияти билан учрашуви кутилмоқда, шунингдек, меҳмонлар Тошкент, Самарқанд шаҳарларида фаолият юритувчи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятида юқорида айтиб ўтилган янгиликларнинг амалда қўлланиши билан яқиндан танишадилар.  

Report Page