“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати амалда! Оқолтин тумани ҳокими ўз оталиғига олган оилалар ҳолидан хабар олди
@oqoltin_yangiliklari
Бугун ушбу ташаббус доирасида Оқолтин тумани ҳокими ўз оталиғига олган, эҳтиёжманд, якка ёлғиз, вақтинча ишсиз, ногиронлиги бор оилалар холидан хабар олиб, уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек туман ҳокими ушбу оиларларнинг бошқа муаммолари билан ҳам танишиб, аниқланган муаммоларини ҳал этиш чораларини белгилаб олди. Жумладан Сувонов Очил ҳамда Солиева Мохигулларни иш билан таъминлаш, Ахмедов Шухратни даволаниш каби муаммолари тез орада ҳал этиладиган бўлди.




Пандемия шароитида давлатимиз биз каби карантинда вақтинча ишсиз, якка ёлғиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани йўқ. Президентимиз бизнинг саломатлигимиз, келажагимизни ўйлаб қайғуряптилар. Қолаверса, саховатпеша тадбиркорларимиз ўзининг чинакам саховатли эканлигини яна бир бора намоён қилмоқда. Халқининг бошидан силайдиган, оғир кунларда ёрдам қўлини чўзиб, озиқ-овқатлар билан таъминлайдиган, иш билан таъминлаш масалаларига жиддий эътибор қаратадиган давлат дунёнинг ҳеч қаеридан топилмаса керак. Мана шундай эътибор, ғамхўрлик кўрсатилаётган экан, биз ҳам ўз уйимизда қолган ҳолда касалликни енгишга, коронавирус инфекциясини тарқалиб кетмаслигига ўз ҳиссамизни қўшамиз – дейди М.Солиева


Карантин эълон қилинганлиги боис бугун халқимиз коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олишга кўмаклашиш мақсадида уйда қолмоқда. Мавжуд вазиятни яхши тушунган халқимиз ва жамоатчилигимиз ҳозирги оғир пайтда аҳолининг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақидаги ташаббусни кўтаринки руҳда қабул қилиб, амалий ёрдамлар кўрсатмоқдалар.
Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.