Оқолтин тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Асомов Бахтиёр Дониёровичнинг 2023 йил 1-чорак якуни бўйича ҳисоботи ва тадбиркорга мурожаати
Оқолтин туман солиқ инспекцияси бугунги кунда “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида фаолият олиб бормоқда.
Хусусан жорий йилнинг 1-чораги давомида Оқолтин туманида фаолият юритаётган 769 нафар тадбиркорлик субъектининг 64 та муаммолари ўрганилиб, имтиёзли кредит олиш, дастлабки бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш каби 53 дан ортиқ масалалар бевосита туман солиқ инспекцияси ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Тадбиркорлар учун тенг рақобат муҳитини яратиш, ноқонуний тарзда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишнинг олдини олиш мақсадида инспекция ходимлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилиб, 3 нафар фуқаро ҳеч қандай ҳужжатларсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Мазкур фуқаро билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиши таминланиб, қонуний тартибда тадбиркорлик фаолиятини юритиши йўлга қўйди.
Хўжалик юритувчи субъектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари натижасида 5 та корхонадаги 37 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.
Жорий йилнинг 1-чораги давомида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Оқолтин туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 31 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларга асосан 23 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилди, 8 таси тегишли тартибда рад этилди.
Ушбу тадбиркорлик субъектлари раҳбарларига йўл қўйган камчиликлари тушунтирилиб, келгусида бундай ҳолатни такрорламасликлари юзасидан тавсиялар ва тушунтирилшар берилди.
Бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад битта. У ҳам бўлса тадбиркорларга яқиндан кўмак кўрсатиш, уларни муаммосиз фаолият олиб боришларига амалий ёрдам беришдан иборатдир.
Б.Асомов,
Оқолтин тумани солиқ инспекцияси бошлиғи (в.в.б)