#онлайн_мулоқот

#онлайн_мулоқот


Жумладан, Қибрай тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Б.Юсупханов бошчилигида Адлия бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари, туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа мутасаддилари иштирокида ўтган мулоқот давомида айрим сабабларга кўра хорижий давлатларда меҳнат қилиб келаётган тумандошларимиз билан дилдан суҳбатлашиб, уларни ўз юртларига қайтишларига тўсқинлик қилаётган муаммолари ва мурожаатлари тингланди.

Мулоқот давомида, уларни ўз юртига қайтиб, муҳим иш ўрни топиш, оиласининг моддий эҳтиёжини қондириш учун мутахассислигига мос, қизиқиш ва иқтидоридан келиб чиққан ҳолда юқори маош тўланадиган бўш иш ўринларига жойлаштириш ва бошқа зарур чоралар кўриш учун барча имкониятлар ишга солиниши айтиб ўтилди.

Шунингдек, зарур мутахассисликга эга бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик билан шуғулланишлари имтиёзли банк кредитлари ажратишда ҳам қўшимча шароитлар яратиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилиши таъкидлаб ўтилди.

Видеоконференция шаклида ўтган мулоқот сўнгида, барча мурожаатлар ижросини таъминлаш ва хориждаги тумандошларимизга ўз юртига қайтиб, муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш учун масъуллар бириктирилиб, келгусида ҳам бу каби мулоқотлар доимий тарзда ўтказилиши таъкидланди.


Report Page