Элмира Баситханова фидойи қишлоқ шифокорига кўкрак нишони топширди

Элмира Баситханова фидойи қишлоқ шифокорига кўкрак нишони топширди


Бугун Олтиариқ туманининг Зилха қишлоғида жойлашган оилавий поликлиникада Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Мамажонов иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тренингда ҳудуддаги шаҳар-туман тиббиёт бирлашмалари бош врачлари, бош ҳамширалари ҳамда кўп тармоқли марказий поликлиника мудирлари иштирок этдилар.

Семинар кутилмаган воқеаларга бой бўлди.

Яқинда мамлакатимиздаги бир гуруҳ тиббиёт ходимлари қатори ушбу поликлиника мудири Роза Мухаммадиёрова ҳам Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш  вазири томонидан “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш  аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.

Элмира Баситханова тиббиёт фидойисига ушбу кўкрак нишонини тантанали равишда топширди.

Маълумот учун айтиш зарурки, Роза Мухаммадиёрова 40 йилга яқин вақт давомида оддий қишлоқ шифокори сифатида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида самарали меҳнат қилиб келмоқда.

 Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

 

 

 


Report Page