#ободонлаштириш
Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев “Рус” ва “Корейс” қабристоноларида бўлди.

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев “Рус” ва “Корейс” қабристоноларидаги холат ва иш кўламларини ўрганиб чиқиб мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишлили бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Нурафшон шаҳрида 8 та қабристон бўлиб, шундан 6 та мусулмонлар, 1 та корейс ва 1 та рус қабристонлари мавжуд.


Шунингдек, “ЯШИЛ МАКОН” умуммиллий лойиҳаси диорасида шаҳардаги қабристонларда ободонлаштириш ва тозалаш ишларини олиб бориш бўйича 15 ноябрдан 20 ноябрь кунига қадар хафталик ўтказилиши белгиланди.

Ушбу ҳафталикда Нурафшон шаҳридаги қабристонларда кўчатлар экиш, тозалаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилди.
Аҳолимизни ушбу хафталикда фаол иштирок этишларини сўраб қоламиз, зеро аждодларимизнинг ҳоклари қўним топган масканларни тоза тутиш, бир кун келиб ўзимиз ҳам охиратга қадар қўйилишимиз мумкин бўлган жойларни ободонлаштириш ҳар бир мўмин кишининг бурчидир. Шундай хайрли ишларни амалга оширишда бугунги кунда Нурафшон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан фаоллик кўрсатилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa