Нью-Йорк

Нью-Йорк

🌐OLTIARIQ_TV

метросида йўловчи эшикка осилган ҳолда бир бекатнибосиб ўтди

@oltiariq_tv


Нью-Йорк метросининг Манҳеттен бўйлаб ўтувчи C йўналишида йўловчи метро эшигига ташқи томондан осилган ҳолда бир бекатни босиб ўтди.

Ҳолатни поезд ичидаги йўловчилардан бири тасвирга олган. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.

Йўловчи Клинтон-Вашингтон-авеню бекатида поезд эшиги олдида ташқи томондан туриб, эшик тутқичларидан ушлаб олган. Поезд ҳаракатни бошлаган,унинг ичидаги йўловчи эса ҳолатни тасвирга олган.

Поезд Лафаетт Стрит бекатига етиб келганда эшикка осилган йўловчи ҳеч нарса бўлмагандек бекатга тушиб, ўз йўлида давом этган. Бошқа йўловчилар нима учун у метрода бу тарзда юрганини тушуна олмаган.