Тил-миллат ифтихори

Тил-миллат ифтихори

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги кенг нишонланмоқда. Унинг асосларини ўрганиш, миллий қадриятларимизга, ўз она тилимизга муҳаббат ва садоқатни аҳоли, айниқса ёшлар онгига чуқур сингдиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ташкил этилаётган ана шундай тадбирлардан бири бугун, 21 октябрь куни вилоят мусиқали драма театрида ўтказилди.

Buxoro.uz

Маросимда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар, талабалар, ўқувчи ёшлар, ижодий ташкилотлар вакилларидан иборат кенг жамоатчилик иштирок этди.

Buxoro.uz

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Ў.Барноев тил – миллатнинг кўзгуси, туганмас хазинаси экани, истиқлол йилларида она тилимиз ўз ўрни ва мавқеига эга бўлгани, Конституциямизда унинг ҳуқуқий жиҳатлари мустаҳкамлаб берилгани ҳамда халқаро миқёсда обрў-эътибори тобора юксалаётгани ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Buxoro.uz

 Ўзбекистон халқ артисти, бухоролик таниқли актёр Теша Мўминов йиғилганларни байрам билан қутларкан, ўз нутқида тилда миллат руҳи яшаши, миллат ҳаётида юз бераёган ўзгаришлар тилда кўзгудагидек акс этиши, муомала маданиятини, тилнинг маънавиятимиз, миллийлигимиз, ўзлигимизни англашдаги ўрни ва кучини кўрсата билишимиз муҳим экани, шунингдек, ҳар биримиз сўз бойлигимизни янада ошириб, тилимизнинг софлигини ва бардавомлигини таъминлашда ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозимлиги ҳақида сўз юритди.

Buxoro.uz

Шундан сўнг давлатимиз раҳбарининг қарорига мувофиқ байрам арафасида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари тантанали тақдирланишди.

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Филология фанлари доктори, БухДУ профессори Шоира Аҳмедова тилимизнинг тарихи, ривожланиши, қадр-қиммати, ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти, шунингдек, миллий адабиётимиз равнақига ҳисса қўшган буюк алломалар ҳақида сўзлаб берди.

Buxoro.uz

Тадбир давомида сўзга чиққан бухоролик таниқли шоирлар Зикрилла Неъмат, Дилшод Ражаблар томонидан она тилимиз улуғланди.  Уни мадҳ этувчи шеърлар айтилди.

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Шу куни йиғилганлар эътиборига “Алишер Навоий” драмасидан парча ҳавола қилинди.

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Вилоятимиз санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури барчага кўтаринки кайфият бахш этди.  

Buxoro.uz
Buxoro.uz
Buxoro.uz
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page