News

News

Ulug'bek

Samsung ўта мустаҳкам смартфон яратди (суратлар)


Samsung ўта мустаҳкам смартфон яратди (+видео ва суратлар)


Яқиндагина Galaxy S9 ва Galaxy S9+ флагманларини тақдим этган жанубий кореялик техногигант яна бир бақувват смартфон тайёрлаган. Бу – MWC 2018 тадбирида намойиш қилинган, кодли номи Samsung SM-G888 бўлган смартфондир.

Ушбу қурилманинг суратларини Roland Quandt никли инсайдер ўзининг Twitter-аккаунтида эълон қилди. Расмларга қараганда, бу – корпуси мустаҳкам ҳимояга эга смартфон, шу боисдан дастлаб уни Galaxy S9 Active ёки Xcover 5 модели, дея тахмин қилишди.

Лекин кейинчалик маълум бўлишича, бу – авария ва фавқулодда вазиятлар хизматлари ходимлари учун ишлаб чиқилган, корпуси ўта мустаҳкам ҳимояга эга бўлган махсус смартфон экан.

Инсайдернинг сўзларига кўра, Samsung’нинг ушбу гаджети 5,5 дюймли дисплейга, 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага, шунингдек, 4500 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.


Ўта мустаҳкам ҳимояланган янги телефоннинг асосий ўзига хосликларидан бири – фавқулодда вазиятларда қўнғироқ қилиш учун махсус тугмачаси борлигидир. Шунингдек, смартфонни рацияга алмаштирувчи Push to Talk функцияси ҳам бор.


Ушбу смартфоннинг истеъмолчилар бозорига тақдим этилиш-этилмаслиги хусусида ҳозирча маълумот йўқ.