МваФРБ: Биометрик паспортлар, фуқароларнинг хонадонларига бориб топширилди
TV_IIBB | Расмий ахборот канали
Чиноз тумани ИИБ МваФРБ ходимлари томонидан ногиронлиги бўлган, имконияти чекланганлиги ёки бошқа сабабларга кўра, маълумотларни йиғиш пунктига келиш имкони бўлмаган 50га яқин фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриш орқали мобил қурилма ёрдамида, уларнинг маълумотлари жамланиб ҳужжатлаштирилди ва биометрик паспортлар тайёрланди.

Ушбу паспортларни, фуқароларни ортиқча оввора қилмаган ҳолда, туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари капитан Маҳмуджон Якубов ва Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи капитан Отабек Исраилов томонидан уларнинг уйларига бориб топширдилар.

Эслатиб ўтамиз, эски нусхадаги (нобиометрик) паспортлар Республика ҳудудида жорий йил якунида қадар амал қилади.
ИИББ Ахборот хизмати