#мурожаатдан_тўйгача

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев иштирокида ўтказилаётган фуқоралар қабулида фуқаро Авазжон Мирзакбаров сўз олиб, уйланиши кераклигини уйи йўқлиги сабаб унга ҳеч ким қизини бермаётганлигини айтилди.
Фуқаронинг тақидлашича, аслида у болалар уйида тарбияланган, уйи йўқ, лекин уйи бўлса, оилали бўлиб ўзини ҳамда оиласини боқа олишини маълум қилди.

Мен ҳам оилали бўлишни истайман- дея мурожаат қилганлиги сабаб, шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан шаҳрмизнинг Обод-турмуш МФЙдан уй жой ажратилиб уйлантириб қўйишга вада берилди. Вадага вафо қилган ҳолда шаҳар ҳокими “Деганпепа” МФЙ раиси Х.Саматовани чақириб, бу йигитининг онаси сиз, отаси мен бўлиб уйлантирамиз деди.

Шу вақтининг орасида А.Мирзакбаров “Ёр-Ёр” ток шоусида Нурафшон шаҳар ҳокими мени уйлантириб қўяр экан- деб келин қидириб, иштирок этиб ҳам келди.Ушбу ток шоудан сўнг Наманган вилоятидан келин топилди.

Ўзбегимнинг урф одатлари, анъаналари асосида қизнинг уйига МФЙ раиси Хадича Саматова бошчилигида совчилар юборилди. Бугунги кунда ёш оиланинг уйлари тўйга тайёрланди. Тўй 9 декабрь кунига белгиланиб, Наманганнинг Чуст туманидан Нурафшон шаҳрига келин олиб келинадиган бўлди.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан тўй тараддудлари бошланиб кетди. Биринчи навбатда яшаш учун 2 хонали уй-жой ажратилди. Хонадон хомийлар томонидан тўлиқ таъмирланди ва ёш келин куёв учун барча шариотлар яратилди.

9 декабрь куни эрта тонгдан Авазбек билан куёв навкарлари Наманган вилоятининг Чуст шаҳрига жўнаб кетишди.


Куёв навкарлари келин хонадонида урф одатлар ва анъаналарига мос равишда маросимларни ўтказишди.

9 декбар соат 17.00 да Авазбек Мирзакбаровнинг никоҳ базми Нурафшон шаҳар “Беҳруз” тўйҳонасида тантанали равишда бўлиб ўтди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa