#Kurs

#Kurs

Kun.uz

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 7800 сўмдан ошди


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 21 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 13.59 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 7803 сўму 79 тийинга тенг бўлиб турибди.

Евро курси эса 36 сўму 57 тийинга кўтарилиб, 1 евро 8925 сўму 19 тийинни ташкил этмоқда.

Бир рубль курси 63 тийинга ўсиб, 1 рубл курси 115,70 сўмга етган.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.