kun.uz сайтида эълон қилинган “Паст Дарғомда «1000 та жўжа спектакли»: Бош ролларда прокурор ва ўғлини камбағал қилиб кўрсатган «маҳаллақўм» номли мақолага муносабат

kun.uz сайтида эълон қилинган “Паст Дарғомда «1000 та жўжа спектакли»: Бош ролларда прокурор ва ўғлини камбағал қилиб кўрсатган «маҳаллақўм» номли мақолага муносабат

mahallavaoilainfo

Каналга уланишFacebookInstagram


Мақолада Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани “Қўқони” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳусниддин Турсунов кun.uz сайти мухбирига маҳалладаги камбағал оилаларга кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам намунаси сифатида ўз уйида боқилаётган 1000 дона жўжаларни ҳамда камбағал оила вакили сифатида ўз ўғли — Достон Тиркашевни кўрсатгани баён этилган.

Ҳозирда мазкур мақолада келтирилган ҳолатлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан воқеа жойига борган ҳолда атрофлича ўрганилмоқда.

Бугун мазкур ҳолат бўйича “Қўқони” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари йиғилиши ўтказилади. Йиғилишда вазирлик раҳбарияти иштирок этиб, воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонун доирасида зарур чоралар кўриши режалаштирилган.

Шунингдек, мақолада келтириб ўтилган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш бўйича воқеа ва унда иштирок этган масъул ходимлар билан боғлиқ тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

Ўрганишлар ҳамда вакиллар йиғилиши тафсилотлари ҳақида тез фурсатда батафсил маълумот берилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, фуқаролар йиғинларининг “темир дафтар”га киритилган оилалар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлари бўйича доимий назорат ва мониторинг олиб бориш, шунингдек, мазкур салбий ҳолатлар қайта содир бўлмаслиги учун фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирокида тушунтириш-тарғибот ишларини янада кучайтириш, соҳа ходимларининг ўз фаолияти юзасидан масъулиятини янада ошириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига вазирликнинг кўрсатма хати юборилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш

вазирлиги Матбуот хизмати


Report Page