Оғир шароитда яшаётган қишлоқ одамлари ҳаётий эҳтиёжлари ҳақида сўзладилар

Оғир шароитда яшаётган қишлоқ одамлари ҳаётий эҳтиёжлари ҳақида сўзладилар

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Музработ туманидаги Чегарачи маҳалласи вилоятимизнинг қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош ҳудудида жойлашган. Бу ерда 70 дан ортиқ хонадонда 400 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Кеча Сурхондарё вилояти ҳокими ушбу қишлоқда бўлиб, одамлар билан суҳбатлашди. Самимий ва меҳнаткаш қишлоқ одамлари ичимлик суви, газ, электр энергияси, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа масалалардаги эҳтиёжлари хусусида вилоят ҳокимга сўзлаб бердилар.

Вилоят ҳокими ушбу маҳаллада жойлашган 180 ўринли 29-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб, таъмирталаб ушбу муассасадаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Ҳозирда тегишли вилоят ташкилотлари мутасаддилари оғир шароитда яшаётган қишлоқ одамларининг мурожаатларида кўтарилган муаммоларни бартараф этиш учун бу ерга жалб жалб қилинган. Чегарачи маҳалласи аҳолисига муносиб турмуш шароитини яратиб бериш чоралари кўрилмоқда.


Report Page