Дзюдо: Абдулла Тангриев спортга қайтди ва ғалаба қозонди

Дзюдо: Абдулла Тангриев спортга қайтди ва ғалаба қозонди

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Уч кун давомида Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида дзюдо бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувлари ўтказилди.

Мусобақанинг учинчи кунида регламентга кўра, эркаклар 100 ва +100 кг. вазнда, аёллар эса 78 ҳамда +78 кг. вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Эътиборлиси, мусобақанинг сўнгги кунида Абдулла Тангриев, Сойиб Қурбонов, Муҳриддин Бўтаев сингари номдор полвонларнинг иштироки мусобақанинг шиддатли, муросасиз ва қизиқарли ўтишини таъминлади.

Ўзбекистон кубогининг сўнгги кунидаги ғолиб ва совриндор билан танишинг:


Эркаклар,

100 кг.гача вазн тоифасида

1. Бахром Ражабов (Қашқадарё)

2. Нодиржон Мерхаликов (Тошкент вил.)

3. Шохруҳ Мамарасулов (Сурхондарё)

3. Ақлмурод Худойбердиев (Сурхондарё)


100 кг.дан юқори вазн тоифасида

1. Абдулла Тангриев (Сурхондарё)

2. Ҳусниддин Ҳусанов (Сурхондарё)

3. Муҳриддин Бўтава (Қашқадарё)

3. Ихтиёр Холмуродов (Тошкент вил.)


Аёллар

78 кг. вазн тоифасида

1.Мумтоз Бобоева (Тошкент)

2. Зумрад Холмўминова (Сурхондарё)


+78 кг. вазн тоифасида

1. Рината Илматова (Сурхондарё)

2. Жамила Тўрабоева (Сурхондарё)

3. Бону Султонова (Хоразм)

Ўзбекистон Кубоги беллашувлари якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ташкил этилди. Шоҳсупадан жой олган дзюдочилар диплом, кубок, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.


Report Page