Асосий вазифа – одамларнинг оғирини енгил қилиш

Асосий вазифа – одамларнинг оғирини енгил қилиш

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Бугун, 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Термиз шаҳридаги “Бобур” номли маданият ва истироҳат боғида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказди.

Фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказилган сайёр қабулда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари,  Халқ қабулхонаси вакиллари  иштирок этди.

Қабул жараёнида 600 нафардан зиёд мурожаатчининг турли ижтимоий, иқтисодий ва маиший масалаларда қилинган арзи-ҳоли диққат билан тингланиб, бу ҳолатларни масалага дахлдор раҳбарлар иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди.

Аксарият мурожаатларда келтирилган муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчининг талаби қондирилди. Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар, мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.